Жаҳон
Ўзбекистонда Саудия Арабистони фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 16 августдаги [ПФ-190 сон] фармонида белгиланган.
Қайд этилишича, мазкур режим икки мамлакат ўртасида маданий, илмий ва инвестициявий иқлимни яхшилаш шунингдек, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатадиган халқаро муносабатларни ривожлантириш мақсадида жорий этилмоқда.
Визасиз режим 2023 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
“2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакат авиачиптасини тақдим қилган Саудия Арабистони Подшоҳлиги фуқаролари учун визасиз режим жорий қилинади”, – дейилади ҳужжатда.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56811
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ