Бугун Ўзбекистонда ўта фаол магнит бўрони кузатилади

Сақлаш
14:16 / 18.08.2022 654 0

Бугун, 18 август куни Ўзбекистонда туш пайти магнит бўронининг G4 даражага эга 6 балли ўта фаол босқичи кузатилади. Бу ҳақида Гидрометеоролог, иқлимшунос Элбек Абдулаҳатов маълум қилган.

 

Қайд этилишича, бугун ҳамда эртага, 19 август куни Ўзбекистонда магнит бўронининг ўта фаол боcқичи кузатилади. 

 

Бугун кун давомида G3 ва G4 даражага эга 5-6 балли магнит бўронлари бўлиши прогноз қилинмоқда. 

 

G4 даражали магнит бўрони юқорироқ таъсир кучига эга бўлиб, 6 балли магнит майдон геомагнит пўртана (шторм) кучига эга. Бу куч алоқа, электр тармоқлари, навигация тизими, сунъий йўлдошлар парвози, қувур ва трубалардаги индукция оқими, геологик қидирув ишлари ҳамда инсон саломатлигига таъсир кўрсатиши мумкин. 

 

Маълумот ўрнида, бугун кун давомида жуда ҳам кўпчиликда бош орқа қисмида карахтлик ва бироз кўнгил айниш ҳолатлари кузатилиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//