Мирзиёев Мадинани зиёрат қилиб юрган ўзбекистонликлар билан суҳбатлашди

Сақлаш
04:42 / 18.08.2022 729 0

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳларидан бири – Масжидун Набавийни зиёрат қилгани ҳақида хабар берган эдик.

 


Президент Матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев Муҳаммад (с.а.в.)нинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейи билан ҳам танишган.

 

 

Президент музейни кўздан кечириш асносида саудиялик олимлар билан Ислом дини тарихи, ўзбек ва араб халқларини боғловчи ришталар ҳақида фикр алмашган.

 

 

Доктор шайх Носир Заҳроний музейдаги маълумотлар буюк шахслар – Имом Бухорий ва Имом Термизий асарларидан олинганини айтган. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда бу улуғ алломалар номи билан илмий марказлар ташкил қилингани, ислом маданияти обидалари асраб-авайланаётганини таъкидлаб, олимларни мамлакатга таклиф қилган.

 

Давлат раҳбари Мадинани зиёрат қилиб юрган ўзбекистонликлар билан ҳам суҳбатлашган. Шундан сўнг, Жидда шаҳрига жўнаб кетган.

 

 

Маълумот учун, Мадина ислом тарихидаги энг муҳим шаҳарлардан бири. Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) 622 йилда бу ерга кўчиб келган. Қуръони каримнинг энг катта суралари шу ерда нозил бўлган.

 

 

Масжидун Набавий пайғамбарнинг уйи атрофида қурилган улкан масжиддир. Бу ерда Расулуллоҳнинг ҳамда буюк саҳобалар – Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттобнинг қабрлари бор. Юксак ҳурмат юзасидан бу жой “Ҳужраи саодат” деб аталади.

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Сиёсат

13:28 / 15.11.2024 0 34
Янгийўл шаҳри ҳокими ўзгарди

//