Жамият
Қашқадарё вилоятидаги Қарши давлат университетида яна қимматбаҳо дарахтларнинг ноқонуний кесилишига йўл қўйилмоқда. Бу ҳақда Telegram’даги «Ekologuz» канали хабар берди.
Маълум қилинишича, университет маъмуриятининг дарахтларни кесиш борасидаги мурожаатларига учинчи марта Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан рад жавоби берилган. Лекин барибир дарахтлар кесиб ташланган.
Қарши давлат университетида қимматбаҳо дарахтларнинг кесилишига йўл қўйиб берилаётган ҳолатини тўхтатилишини ва Ўзбекистон қонунлари, Президентимиз томонидан ‘Яшил маконʼ лойиҳаси доирасида қабул қилгани фармонида кўрсатилган ҳар бир банд бўйича экология инспекторлари ва университет мансабдорларини хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини сўраймиз», — дейилади хабарда.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофааза қилиш бошқармаси ҳолатга расмий муносабат билдириб, ҳозирда ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Бошқарма ўрганиш якунлари бўйича қўшимча ахборот берилишини таъкидлаган.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56811
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ