Қозоғистон мактабларида биринчи синфдан бошлаб рус тилини ўргатиш бекор қилинди

Сақлаш
19:59 / 17.08.2022 823 0

Янги ўқув йилидан бошлаб Қозоғистондаги мактабларда биринчи синф ўқувчиларига рус тилини ўргатиш бекор қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Таълим вазири Асхат Аймагамбетов маълум қилган.

 

“Биз шундай қарорга келдик: иккинчи ва учинчи тилларни ўзлаштириш учун бола ўз она тилида ўқиш ва ёзишни ўрганиши керак. Шунинг учун таълим давлат тилида олиб бориладиган мактабларда биринчи синфда болалар фақат қозоқ тилини ўрганишади. Иккинчи синфдан бошлаб рус тили алоҳида фан сифатида бошланади ва барча мактаблар учун учинчи синфда инглиз тили ўқитилади”, дейди вазир.

 

Шу билан бирга, у биринчи синфдан бошлаб болаларни меҳнатга жалб қилиш учун меҳнатга тайёрлаш ва тасвирий санъат фанлари жорий этилишини айтган.

 

Мусиқа фани доирасида болалар ўз хоҳишига кўра дўмбира чалишни ўрганишлари мумкин.

 

Айни пайтда, рус тилида ўқийдиган биринчи ва иккинчи синф ўқувчилари дастурида иккита фан – рус ва қозоқ тиллари қолади, учинчи синфдан инглиз тилини ўрганишни бошлайдилар.

 

Ҳозиргача мактабларда биринчи синф ўқувчилари бир вақтнинг ўзида учта тилни – қозоқ, рус ва инглиз тилларини ўрганишган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//