Жамият
Ҳукумат мактаблар атрофида шакарли газланган ва энергетик ичимликлар сотилишини чекламоқчи. Шунингдек, тез тайёрланадиган таомлар савдосини ҳам.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасига кўра, мазкур тартибни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2022 йил 1 сентябрга қадар ишлаб чиқилади.
Қайд этилишича, бу борада масъул вазирликлар ва ташкилотлар томонидан мунтазам рейдлар ўтказиш ҳам мазкур ҳужжат лойиҳасида ўз аксини топиши керак.
Ҳужжат лойиҳаси келгусида амалиётга татбиқ қилинса, мактаблар ва уларнинг атрофида шакарли, газланган ва энергетик ичимликлар, шунингдек тез тайёрланган таомлар савдоси 500 метр атрофидан кам бўлмаган ҳудудларда савдо тақиқланади.
Бу билан эса ўсмирлар саломатлиги мустаҳкамланган, шунингдек, овқатланиш билан боғлиқ касалликлар олди олинади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ