Анталия - Тошкент йўналишидаги самолёт бортида жанжал содир бўлди

Сақлаш
14:35 / 17.08.2022 723 0

Шу йилнинг 15 июли Анталия - Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилган НУ-372 рейси йўловчилари С.Л., С.М., А.Ш., К.Т. ва К.Н. ўртасида можаро юз берган.

 

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси хабарига кўра, улар жамиятда хулқ-атвор қоидаларига қасддан бепарволик қилиб, ҳаво кемаси бортида безорилик ҳаракатлари билан ўзаро жанжал келтириб чиқариб, бир-бирларига енгил тан жароҳатлари етказишган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тергов бошқармаси томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//