«Китоб карвони» Қорақалпоғистон бўйлаб йўлга чиқди

Сақлаш
22:09 / 16.08.2022 658 0

15 августдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикасида «Маънавият фестивали» доирасида турли маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Фестивалнинг иккинчи кунида Республиканинг барча туманларига «Китоб карвони» кириб бормоқда.

 

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида аҳолида китобхонлик маданиятини ошириш, ёш авлодни мутолаага бўлган меҳрини юксалтириш мақсадида жаҳон ва миллий адабиётимиз дурдоналаридан иборат ўзбек, қорақалпоқ тилидаги 5 000 дан ортиқ нусxадаги китобларни ўз ичига олган «Китоб карвони» Нукус шаҳридан туманларга йўл олди.

 

 

Ушбу китоблар аҳолининг барча қатламига етиб бориши учун, мактаблар, маҳаллалардаги кутубхоналарга бепул тарқатилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//