Жамият
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида жойлашган Х-ХII асрларга оид «Чордангитепа» археология ёдгорлигининг бир қисми бузиб ташланиб, ўрнида уй-жой қуриб юборилган. Бу ҳақида Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Ўтказилган текширувларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида жойлашган Х-ХII асрларга оид «Чордангитепа» археология ёдгорлигининг бир қисми фуқаро М.Ф. томонидан бузиб ташланиб, ўрнида уй-жой қуриб юборилгани ва давлат манфаатларига 315 млн. сўмлик зарар етказилгани аниқланган.
Бундан ташқари, Самарқанд туманидаги VI-VII асрларга оид «Номсизтепа» археология ёдгорлиги бир қисми номаълум шахслар томонидан бузилиши оқибатида, давлат манфаатларига 1,5 млрд. сўмлик жуда кўп миқдорда зарар етказилган.
Текшириш натижаларига кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77691
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ