Жамият
Ўзбекистонда таълим муассасаларида ўқиш 5 сентябрдан бошланади. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси маълум қилди.
Қайд этилишича, Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун дам олади:
«Демак, 5 сентябрь, душанба куни барча таълим муассасалари учун 2022/2023-ўқув йилининг илк ўқиш куни бўлади», дейилади хабарда.
Маълумот учун, «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги президенти фармонига кўра, барча ходимлар учун 2 сентябрь – жума қўшимча дам олиш куни, олти кунли иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эса 3 сентябрь – шанба дам олиш кунлари этиб белгиланган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ