Жамият
Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон давлат санъат музейи асосчиси Игорь Савицкий ҳайкалини яратиш бўйича ижодий танлов эълон қилди.
Ҳайкални яратиш ҳукуматнинг Қорақалпоғистонда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган. Музей ҳудудида ҳайкал ўрнатиш, шунингдек, рассом дафн этилган Нукус шаҳридаги қабристонни ободонлаштириш ишлари 2021−2022 йилларга мўлжалланган эди.
4 август куни Савицкий таваллудининг 107 йиллиги нишонланди. Тадбир давомида жамоатчилик эътибори ҳалигача музей асосчисига ҳайкал ўрнатилмаганига қаратилди.
Танлов шартларига кўра, ҳайкал бетакрор бадиий-меъморий ечимга эга, юксак эстетик талаб даражасида ва бадиий ғоя изчиллигига эга бўлиши керак.
Танловда монументал санъат соҳасида тажрибага эга профессионал ҳайкалтарошлар иштирок этишлари мумкин, дейилади хабарда.
Танловга тақдим этиладиган эскиз лойиҳалари 5 октябрга қадар Бадиий академиянинг Тошкент шаҳридаги манзилида қабул қилинади. Боғланиш учун телефонлар: 71−232−06−75, 94−630−77−55.
Спорт
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
77923
Жамият
56832
Жамият
56056
Жамият
51111
Жамият
//
Изоҳ йўқ