Жамият
Россия Фанлар академияси Лебедев номидаги физика институтининг рентген қуёш астрономияси лабораторияси олимлари Ерга яна бир магнит бўрони яқинлашиб келаётганидан огоҳлантирди. Бу ҳақида «Агентство городских новостей Москва» хабар берди.
Магнит бўронлари 17 август куни кузатилиб, унинг кучли бўлмаслиги айтилган. Бўрон G1 сингида, кучсиз бўлишига қарамай, асаб тизими заиф ва руҳий касалликларга чалинган одамларнинг соғлиғига таъсир қилиши мумкин.
Магнит бўрони инсон организмига қандай таъсир қилиши мумкин?
Мутахассисларнинг фикрига кўра, магнит бўронлари, ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Магнит бўрони салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари қуйидагилар:
– бош айланиши ва бош оғриғи;
– уйқу бузилиши;
– диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
– қон босимнинг бузилиши;
– сурункали касалликларнинг кучайиши;
– тана оғриғи, шунингдек, бўғимлардаги оғриқлар;
– иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниши;
– ҳолсизлик ҳисси.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77691
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ