Жамият
Юртимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан республика бўйлаб «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида 15-20 август кунлари маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ва концерт дастурларини ўтказиш белгиланган. Бугун Тўрткўл туманида ушбу шиор остида маънавият фестивали бошланди. Шу муносабат билан тумандаги Маданият саройида бир гуруҳ олим ва шоирлар, қўшиқчи санъаткорлар, театр ва кино арбоблари билан ижодий учрашув ташкил этилди. Унда кўп миллатли Ўзбекистон битта халқ, бир давлат, бир қисмат эгаси бўлиш саодатини берган мустақилликни бундан кейин ҳам кўз қорачиғидек асраши лозимлиги таъкидланди. Шоир ва санъаткорларнинг чиқишлари тақдим этилди.
Ушбу шиор остида Жиззах вилояти, Дўстлик туманида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман халқ таълим ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида концерт дастури ташкил этилди. Унда туман маданият маркази ходимлари ва ёш эстрада хонандалари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилиб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.
Вилоятнинг Зарбдор туманида эса «Ватанни мадҳ этувчи энг яхши қўшиқлар» танлови бўлиб ўтди. Танловда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган туман ёшлари иштирок этди. Якунда ғолиб бўлган ёшлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори билан маданий тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, туманнинг «Хўжагузар» «Батош», «Чаноқ» ва «Эскибоғ» маҳаллаларида бўлиб ўтган тадбирларда турли маданий чиқишлар, сўз аскиялари, саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Қувасой шаҳрида ҳам байрам тадбирлари ўтказилиб, аҳолига яхши кайфият улашиляпти. Шаҳарнинг марказий майдонида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида «Мустақиллик оқшомлари» концерт дастури ўтказилди. Тадбирлар давомида кексалар ҳолидан хабар олиниб, ёшлар билан эркинлик, янгиланиш ва келажак ҳақида суҳбатлар олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамда шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Уларда Ватан, она-юрт, мустақиллик ҳақида шеър ва қўшиқлар ижро этилиб, викториналар ташкил этилмоқда. Ғолиб бўлган иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан китоблар, эсдалик совғалари топширилмоқда.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ