Маданият
Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ташкил этилади. Бунга оид қарор шу йил 16 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.
Қарорга мувофиқ, институтнинг асосий вазифаси этиб қуйидагилар белгиланган:
*миллий эстрада йўналиши бўйича малакали мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш;
*миллий эстрада йўналишида ўқув-методик адабиётлар яратиш, атоқли композитор ва бастакорлар, хонанда ва созандалар ижодини чуқур ўрганиш, шунингдек, миллий эстрада ижрочилиги намуналарини нотага кўчириш;
*миллий эстрада йўналиши бўйича фундаментал, амалий ва ижодий изланиш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш, соҳада шаклланган ижодий мактабларнинг ўзига хос ижро услублари ва анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш;
*миллий эстраданинг замонавий ижро услублари намуналарини нотага олиш ва амалиётга кенг жорий этиш, миллий эстраданинг ижтимоий-тарихий илдизлари, илмий-назарий негизлари, миллий ва умумбашарий қадриятлар билан боғлиқ жиҳатларини олимлар ва ижрочи мутахассислар иштирокида чуқур ўрганиш;
*миллий эстрадани янада ривожлантириш, бу борада шаклланган ижро ва ижодий мактаблар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш;
*эстрада йўналишларида хорижий таълим муассасалари ва ташкилотлари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш, қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш.
Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланиб, таълим давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади, битирувчиларга эса олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат намунасидаги диплом берилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ