“Ўзбекистон темир йўллари” йўловчи поезд чипталари учун чегирмалар эълон қилди

Сақлаш
19:50 / 12.08.2022 755 0

 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2022 йил 1–4 сентябрь кунлари ички йўналишларда йўловчи поездлари учун чегирмалар эълон қилди. Чегирмалар қуйидаги ҳолатларда берилади:

 

- Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга чиптанинг тариф қисмидан – 50%;

 

- Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг тариф қисмидан 15%;

 

- Оилавий бўлиб поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси тақдим этилган ҳолда) чиптанинг тариф қисмидан – 15%; 

 

- Бир жамоа, гуруҳ бўлиб поездга чиқса (йўриқнома асосида 4 нафар ва ундан ортиқ кишига) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;

 

- «Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга чиптанинг тариф қисмидан 10%.

 

Эслатиб ўтамиз, имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилишингиз мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//