Жамият
Самарқандда жигар циррози бўлган онага қизи донорлик қилди. 1965 йилда туғилган бемор Саодат Лапасова жигар циррози, субкомпенсация босқичи билан касалланган бўлиб, унга 1987 йилда туғилган қизи Нафиса Курбонова донорлик қилган.
13 соат 20 дақиқа давом этган операцияда 25 нафар яқин тиббиёт ходимлари иштирок этишган.
– Биз мураккаб амалиётни муваффақиятли якунладик. Бу Самарқанд тиббиётида яна бир янгилик бўлди, дейди Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, Самарқанд давлат тиббиёт университети кафедра мудири Лутфулло Махмонов. – Жигар трансплантацияси амалиётини бажаришга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрдик. Бунинг учун ходимларимиз Москва, Қозон, Киев, Истамбул, Анқара шаҳарларида малака ошириб келди. Қолаверса, Академик Воҳидов номидаги Республика хирургия илмий амалий марказининг профессор ходимлари бизни қўллаб-қувватлади.
С.Лапасовада жигар циррози, субкомпенсация босқичи бўлган. Хабарда келтирилишича, амалиёт муваффақиятли ўтган ва беморнинг текширув натижаларининг барчаси ижобий.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ