«Осмондаги қиз» бадиий фильми суратга олинади

Сақлаш
23:05 / 11.08.2022 729 0

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ёшлик» киностудияси ДУК томонидан «Осмондаги қиз» мураккаб постановкачи бадиий фильмини суратга олишга тайёргарлик кўрилмоқда.

 

Ушбу фильм пойтахтимиздаги «Tashkent city» мажмуасининг қурилиши ва унда иштирок этаётган минорали кран оператори Наргизанинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилади.

 

Фильм постановкачи режиссёри Анвар Мадраимов, сценарий муаллифлари Адил Коптан ва Ян Миленин, бадиий раҳбар Рашид Маликов.

 

Пойтахтликлар ва пойтахт меҳмонларининг кўпчилиги «Tashkent city»нинг катта таассурот уйғотадиган бу қурилишига қараб, бунчалик улкан лойиҳани амалга ошириш нақадар қийин эканлиги ҳақида ўйлаб кўрмаган бўлса керак. 

 

Мислсиз вазифалар ва катта меҳнат талаб этадиган бу масканда ташаббускор ёшлар, ғайратли ва меҳнатсевар мутахассисларнинг фидойи меҳнати мужассам. Фильм қурилиш иштирокчиларининг фидокорлигини намоён этиб беради ҳамда томошабинларга «Tashkent city» нинг асл кўламини англатиб, уни тўлиқ ҳис этишга ёрдам беради.

 

Шунингдек, фильм юртимизда аёллар ҳам катта муваффақиятларга эришиши мумкинлигини кўрсатиб беради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//