Жамият
Мен онам билан Ҳаж ва Умра сафарига тўлов қилиб навбатимиз келишини кутаётган эдик. Ўзбек-хитой вакцинаси билан эмландик. Тўлиқ эмланиб бўлганимиздан кейин йўллар очилиши эълон қилинди. Бахтга қарши биз эмланган вакцина билан сафарга чиқа олмас эканмиз. Ахир бу вакцина билан кўп инсонлар эмланди.
Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков жавоб берди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди.
«Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигидаги вакцинани ЖСТТдан рўйхатдан ўтказиш учун керакли ҳужжатлар тақдим этилган. Агар ЖССТ ушбу вакцинани тан олиб, эътироф этадиган бўлса бу масала табиийки ечилади. Ҳозирда Диний қўмита Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Саудия Арабистони расмийлари билан эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни тан олиш масаласида музокаралар олиб бормоқда.
Айни вақтда Саудия Арабистони ўзбек-хитой вакцинасини тан олмаётган бўлса, балки ЖССТ гибрид вакцинацияни, яъни битта вакцина олгандан кейин яна иккинчи бир вакцинани олиш ва уни муддатини белгилаши мумкин бўлади. Шунга қараб муносабат билдирилади.
Лекин аҳолини эмлаш ва фуқароларда иммун тизимини шакллантириш бу тиббиётнинг вазифаси, уни тан олинишига эришиш вазифаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг зиммасида бўлиши керак», дейилади Нурмат Отабеков жавобида.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ