Жамият
Тошкентда эркак Central Park’дан учиб чиққан оққушни тутиб, уйига олиб бориб, оила даврасида еди. Бу ҳақда «Меҳр ва оқибат» жамияти хабар берди.
Маълумотларга кўра, истироҳат боғидаги оққуш т0‘сиқ устидан учиб ўтиб, ташқаридаги йўлакка тушган. У ерда фуқаро Н. уни ушлаб, уйига олиб кетган.
Қидирув натижасида эркак топилган. Аниқланишича, унинг 13 ёшли ўғли оққушнинг бошини кесиб ташлаган. Кейинроқ оила қушни еб қўйган.
6 август куни «Меҳр ва Оқибат» вакиллари, боғ ходимлари ва Мирзо Улуғбек тумани профилактика инспектори эркак ва унинг 13 ёшли ўғли билан учрашган.
Отанинг сўзларига кўра, улар қушни оқ ғоз деб ўйлашган, уни овқатлантирмоқчи бўлишган, лекин у овқатдан бош тортган.
Фуқаро Н. нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан жаримага тортилган.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77689
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ