Спорт
Самбо бўйича Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаси Грециянинг Салоники шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.
Биринчи поғонадан Россия терма жамоаси жой олган бўлса, учинчи ўрин Украина вакилларига насиб этди.
Қайд этиш лозимки, ўзбек самбочилари илк маротаба жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди. Бунгача самбочиларимизнинг бундай жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси учинчи поғона бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати якунига кўра, Ўзбекистон самбочилари 6 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза, умумий ҳисобда 17 та медални қўлга киритди, дейилади Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабарида.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
Жамият
77558
Жамият
56624
Жамият
55823
Жамият
50888
Жамият
//
Изоҳ йўқ