Бугунги об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Сақлаш
14:36 / 11.08.2022 654 0

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

 

Жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 31-36  даража атрофида бўлади.

 

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 32-34° бўлади.

 

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Наманган ва Фарғона вилоятлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25° бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//