Жамият
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низом билан тасдиқланди.
Унга кўра, 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган, биринчи марта турмуш қурган ёшларнинг алоҳида тоифаларига кредитлар банклар томонидан қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадлилик шартларида, гаровсиз ажратилади.
Бунда тегишлича «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» жамғармалари кафиллиги тақдим этилади. Кафиллик берилганлиги учун тўлов (мукофот пули) ундирилмайди.
Кредитлар:
- бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан;
- 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
- бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
- бир қарз олувчига 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади.
Кредитлар имтиёзли фоизларда эмас, бозор ставкасида ажратилади. Қарз олувчи ва банк ўртасидаги ўзаро келишувга мувофиқ кредит шартномасида белгиланади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ