“Қўнғирот – Мискин – Қўнғирот” йўналишида шаҳарлараро йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади

Сақлаш
23:18 / 10.08.2022 652 0

Қорақалпоғистон Республикасининг Мискин, Тўрткўл, Элликқалъа туманлари аҳолисига янада кўпроқ темир йўл хизматларини кўрсатиш мақсадида, 2022 йил 10 август кунидан бошлаб 2 та вагондан иборат шаҳарлараро йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади.

 

Ушбу вагонлар 54/5З-сонли “Тошкент – Қўнғирот – Тошкент” йўловчи поезди ҳаракатланадиган кунлари 35, 36-умумий тартиб рақам билан поезд таркибида ҳаракатланади.

 

Жумладан, 2022 йилнинг 10 август кунидан бошлаб 53-сонли “Қўнғирот – Тошкент” йўловчи поездининг охирги қисмига вагонлар уланади ва Қўнғирот бекатидан Мискин бекатигача ҳаракатланади ва шу куни Мискин бекатида узилади.

 

2022 йилнинг 11 август кунидан бошлаб эса 54-сонли “Тошкент – Қўнғирот” йўловчи поездининг охирги қисмига вагонлар уланиб, Мискин бекатидан Қўнғирот бекатигача ҳаракатланади. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//