Жамият
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр эканини таъкидлади. Бу ҳақида «UzReport» телеканали хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент ҳокими бу ҳақида 8 август куни туризмни ривожлантириш мавзусида бўлиб ўтган брифингда гапирган. Шунингдек, у брифинг давомида «Салом, Ташкент» видеоролигига тўхталиб ўтган.
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр. Буни аниқ айта оламан. Бунга неча йил бўлибди? Лекин секин-секин Дубай 80 миллион одамни қабул қиляпти. Туризмга жуда катта куч берди, катта имконият яратди, нефтга қараб қолмади. Туризм йўналишида энг яхшиларини қилишни бошлади. Мен ўйлайманки, албатта, жуда Дубайга етиш қийиндир, лекин яхши орзу қилсак, қисман бўлса ҳам Дубайдек бўлмаймизми?» — дея таъкидлаган ҳоким.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев брифинг давомида пойтахтни Дубайдек сайёҳлар учун жозибадор масканга айлантиришни орзу қилишини айтган.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77689
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ