Жамият
Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ОАВ вакиллари ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди. Унда «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Президент фармони ҳамда ушбу фармон билан тасдиқланган тараққиёт стратегиясини амалга оширишга оид Давлат дастурининг тегишли бандлари ижроси бўйича Марказ томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида бажарилган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
Маълумки, «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида Маънавий янгиланиш, маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани янги босқичга олиб чиқишга қаратилган 8 та мақсад, 29 та муҳим вазифа белгиланган. Шундан келиб чиқиб Марказ қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.
Хусусан, «Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият» концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича Миллий дастурни (257-банд) ишлаб чиқиш Республика Маънавият ва маърифат марказига юклатилган. Тадбирда ушбу дастур лойиҳасини тайёрлаш бўйича мамлакатимиздаги етакчи олимлар, мутахассислар, шунингдек, ҳамкор вазирлик ва идоралар масъул ходимларидан иборат илмий-ижодий гуруҳ шакллантирилгани маълум қилинди. Концепция ва уни амалга ошириш бўйича Миллий дастур лойиҳаси муҳокамаси учун илмий-ижодий гуруҳ аъзолари шунингдек, соҳа бўйича етакчи мутахассислар иштирокида “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ва маънавият: жамоатчилик нигоҳида” мавзусида илмий-маърифий анжуман ўтказилган. Айни вақтда «Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият» концепцияси ва миллий дастур лойиҳаси, шунингдек, ушбу ҳужжатларни тасдиқлаш бўйича Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан қатор ишлар амалга ошириб келиняпти. “Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” шиори остида Самарқанд вилоятида ўтказилган “Маънавият фестивали”, “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида бўлиб ўтаётган маданий-маърифий тадбирлар доирасида “Ўзбекистон Қахрамонлари” китобининг тақдимоти шулар жумласидан. 15 минг ададда чоп этилган “Маънавият: асосий тушунчалар луғати” китоби ҳам жамоатчилик ва мутахассислар томонидан эътироф этилди.
Давлат дастурининг “Маънавий жиҳатдан соғлом ахборот маконини шакллантириш” банди бўйича оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда холис ахборотларни ўз вақтида бериб борилишини таъминлаш, ёлғон ва деструктив маълумотларни тарқатилишини олдини олиш мақсадида oyina.uz порталида хабар-янгилик, мақола, инфографика ва видеороликлар эълон қилиб борилмоқда.
Шунингдек, Маънавият ва маърифат маркази хорижий давлатларда ўзбек тили, маданияти ва миллий анъаналаримизни кенг оммалаштириш, гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш билан шуғулланувчи Алишер Навоий халқаро институтини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республика Фанлар Академияси билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Академияга Алишер Навоий халқаро институтини ташкил этиш бўйича 3 та йўналишда жами 21 та банддан иборат таклифлар юборилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ