Тошкент шаҳридаги соғломлаштириш маркази 32 млрд сўмга аукционга қўйилди

Сақлаш
20:14 / 10.08.2022 616 0

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги соғломлаштириш маркази кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.

 

Лот аукционга Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жойлаштирилган.

 

Ер участкасининг умумий майдони — 0,18 гектар. Бинонинг майдони — 2708 квадрат метр. Унда газ, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.

 

 

Аукционга қўйилган марказнинг бошланғич баҳоси — 32,1 млрд сўм. Аризалар 8 сентябрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.

 

Аввалроқ Тошкент вилоятидаги «Пирамида» дам олиш маскани 208 млрд сўмга сотилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//