Маданият
Прокуратура ва Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан ўрта асрларга оид ноёб маданий мерос объекти бузилиб, ўрнига уй-жой қуриб юборилгани аниқланди.
Жумладан, Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани Навкент маҳалласида жойлашган “Ўрдатепа” археология ёдгорлигининг 0,03 гектар қисми фуқаро Ж.У. томонидан ҳамда 0,02 гектар қисми фуқаро А.Ю. томонидан махсус техника ёрдамида бузиб ташланиб, ўрнига ўзбошимчалик билан уй-жой қурилган.
Оқибатда тарихий ёдгорликкка қарийб 72 млрд. сўмлик жиддий зарар етказилгани аниқланди.
Текшириш натижасига кўра, жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълум қилинишича, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
77701
Жамият
56700
Жамият
55920
Жамият
50971
Жамият
//
Изоҳ йўқ