Спорт
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Нидерландия жамоаси устидан ғалаба қозониб (2,5:1,5), чемпионликни қўлга киритди. Бу тарихдаги биринчи чемпионлик.
Таъкидланишича Ўзбекистон терма жамоаси ушбу олимпиада давомида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлган.
Чемпионлар: Нодирбек Абдусатторов (2004 йил), Нодирбек Якуббоев (2002 йил), Жавоҳир Синдаров (2005 йил), Жаҳонгир Ваҳидов (1995 йил) ва Шамсиддин Воҳидов (2002 йил).
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса сўнгги турда Коста-Рика терма жамоасини мағлуб этди (2,5:1,5). Ўзбекистон шарафини Умида Омонова (2006 йил), Афруза Ҳамдамова (2009 йил), Мафтуна Бобомуродова (2006 йил), Маржона Маликова (2002 йил) ва Нилуфар Якуббоева (2000 йил) ҳимоя қилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ