“Давлат тили – миллат ғурури” шиори остида хайрия тадбирида йиғилган 110 000 000 сўм саратонга чалинган болалар учун сарфланади

Сақлаш
01:29 / 17.10.2021 1059 0

Бугун Адлия вазирлиги “Ezgu amal” жамоат фонди билан ҳамкорликда “Ўзбек тили байрами” куни муносабати билан Тошкент шаҳрида “Давлат тили – миллат ғурури” шиори остида хайрия тадбири ташкил этди.

Тадбир бугун, 16 октябрь куни соат 10:00 да сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш билан бошланди. Шундан сўнг иштирокчилар Тошкент тарихи музейи ҳовлисида жам бўлди. Тадбирнинг бадиий қисмини Адлия вазири Русланбек Давлетов кириш сўзи билан очиб берди ҳамда  “Ezgu amal” жамоат фонди раҳбари Мунира Хўжахоновага акция доирасида йиғилган 110 000 000 (бир юз ўн миллион) сўм пулнинг сертификатини топширди. Хайрия маблағлари кам таъминланган оилаларнинг саратон касаллигига чалинган болалари даволанишига сарфланади.

Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари Абдуғаффор Қирғизбоев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров тилимизнинг гўзаллиги ва уни қандай қилиб асраб-авайлаб, келажак авлодга қолдириш ҳақида гапирди, ҳаммани байрам билан табриклади.

Тадбирда киши эътиборини жалб қилган лойиҳалардан бири, бу Абдулла Авлоний, Миртемир, Эркин Воҳидов, Анвар Обиджон сингари тил фидойиларимизнинг суратлари ва сўзлари туширилган футболкалар бўлди.  Шунингдек, Адиблар хиёбонида сайёр давлат хизматлари, сайёр қабуллар ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилиб, одамларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//