Жамият
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасига бағишланган янги инновасион телеканал ташкил этилади. Телеканал «Агро ТВ» деб номланиб, унда агросаноат соҳасига тегишли маълумотлар тўлиқ ёритиб борилади.
Лойиҳа асосчиларининг маълум қилишича, «Агро ТВ» телеканалининг асосий мақсади мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини секторини мутлақо бошқа, янги ва замонавий томондан очиб бериш.
Шунингдек, медиа технологияларнинг замонавий усуллари ва тенденцияларидан фойдаланилган ҳолда, маҳаллий томошабин ҳамда хорижий инвесторларни гўшт ва сут, қандолат маҳсулотлари, мева-сабзавот, пахта, буғдой ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасидаги сўнгги янгиликлар билан таништириб бориш.
Бундан ташқари, аудиторияни жаҳон ва маҳаллий қишлоқ хўжалиги соҳасидаги янгиликлардан хабардор қилиш, томошабинга бу соҳадаги халқаро тажриба, инновасиялар, ноу-хао, шунингдек, етакчи маҳаллий ва хорижий экспертларнинг фикрлари билан танишиш имкониятини бериш.
«Агро ТВ» телеканали ўзбек, рус ва инглиз тилларида эфирга узатилади. Телеканал қамрови Ўзбекистоннинг барча вилоятларини ўз ичига олади.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ