«Миллий қадриятларимиз – бебаҳо бойлигимиз» мавзуси доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Сақлаш
21:45 / 08.08.2022 1141 0

Қадриятлар – ҳар бир миллатнинг маънавий қиёфасини намоён этади. Буюк мутафаккирлар ҳам қадриятлар миллат маънавиятининг кўзгуси деб бежиз эътироф этишмаган. Миллий қадриятлар ҳар бир миллатнинг тили, урф-одатлари, тарихи, маданияти, анъаналарини, барча моддий ва маънавий бойликларини, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча томонларини ўз ичига қамраб олади.

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Яккасарой туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида пойтахтимиздаги Амалий санъат музейида  «Миллий қадриятларимиз – бебаҳо бойлигимиздир» мавзусида тадбир ташкил қилинди. Унда Юнус Ражабий маҳалласида истиқомат қиладиган хотин-қизлар ва уй бекалари иштирок этди.

 

Мазкур тадбирда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосари Раъно Турдибоева, Сиёсий фанлар доктори, профессор, Маърифат тарғиботчилар жамияти аъзоси Жамила Шермуҳаммедова, Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, санъатшунос Гулчеҳра Умирова, халқимизнинг севимли актрисалари Барно Қодирова, Ойгул Абдураҳмонова, Республика Маънавият ва маърифат марказининг масъул ходими Пардахол Норқобилова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бўлим бошлиғи, шоира  Фароғат Худойқуловалар иштирок этишди.

 

 

Ноанъанавий тарзда ўтказилган тадбирда ўзбек миллатининг урф-одатлари ва анъаналарини тарғиб этувчи кўргазмалар намойиш этилди.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//