Ўзбекистонда ушбу ҳафтада кучли иссиқ кутилмайди

Сақлаш
20:28 / 08.08.2022 676 0

«Ўзгидромет» республика бўйича 8—12 августга об-ҳаво прогнозини тақдим этди. Унга кўра, ушбу ҳафтада кучли иссиқ кутилмайди.

 

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича август ойи учун нисбатан қулай об-ҳаво шароити сақланиб туради. Қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида момақалдироқли қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

 

Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари асосан 31-34 даража атрофида бўлади. Бу август ойининг биринчи ярми учун бўлган меъёрий қийматлардан бироз пастдир. Фақат ҳафтанинг энг охирига келиб, ҳарорат 35-38 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

 

Республиканинг жанубида ва чўл зоналарида айрим кунларда баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача чанг-тўзонлар билан кучайиши кутилмоқда.

 

8 августда Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//