Спорт
Ўзбекистон 2026 йилда ўтказиладиган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев маълум қилди.
Айни кунларда Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтмоқда. Бугун, 8 август куни Ченнаида FIDE’нинг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди. Унда 2026 йилги Олимпиада мезбонлиги учун Ўзбекистон номзоди делегатлар томонидан маъқулланди.
Маълумот учун, 2022 йилги Олимпиада 10-тури олдидан Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси пешқадам бўлиб турибди. 8 август куни ўзбекистонлик шахматчилар Ҳиндистон-2 жамоасига қарши дона суради.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ