Жамият
Фарғона вилоятида мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан Сўх туманида шундай тадбир кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Унда Маънавият ва маърифат маркази ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, шоир ва ёзувчилар, тарғиботчилар иштирок этишди.
Туман маданият марказида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фаол хотин-қизлар, мактаб раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирокида «Сўх тумани: маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотлар самарадорлиги» мавзусида амалий кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов, «Маърифат» тарғиботчилар гуруҳи раҳбари Шавкат Тўйчиевларнинг маърузалари, фикр-мулоҳазалари тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот давомида семинар иштирокчиларининг фаоллиги сезилиб турди. Олдинда кутиб турган долзарб вазифалар хусусида келишиб олинди.
– Баландпарвоз гаплардан воз кечиш пайти келди, тезроқ амалий ишларга ўтиш, ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонга кириб бориб, одамлар қалбига йўл топиш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, ёшлар онги ва шуурига салбий таъсир этаётган вайронкор ғояларга қарши курашиш, маҳалла, мактаб ва оила ҳамкорлигини юқори босқичга олиб чиқиш керак. Бу ишларда маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, зиёлилар ва маънавият тарғиботчиларининг ўрни катта, – деди М.Сулаймонов.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ