Шоиранинг муаллифлик ҳуқуқини бузган хонанда икки нафар талабанинг шартнома пулини тўлаб бермоқчи

Сақлаш
22:48 / 05.08.2022 1093 0

Хонанда Хуршид Расулов шоира Гулжамол Асқарованинг муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун икки нафар талабанинг шартнома пулини тўлаб бериши маълум қилинди. Бу ҳақида шоира ўзининг фейсбукдаги саҳифасида эълон қилган.

 

Таъкидланишича, Гулжамол Асқарова 2019 йилда Самарқанддан қайтаётганида хонанда Хуршид Расулов шу шеърни такрорий сатрларини куйлаётганини эшитиб қолган. У ўзининг шеъри бузиб куйланганини билгач, шундан сўнг хонанданинг администратори билан боғланган. Кейинроқ Хуршид Расуловнинг ўзи алоқага чиқиб, шеър ёқиб қолгани учун муаллифини 20 йил излаганини айтган. Шоирани топа олмагач, бошқа бир танишига сўзларини ўзгартириб ёздирган.

 

Бу вақт ичида шоира аризасига кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк департаменти ҳаракат олиб бораётган бўлган. 2 август куни хонанда Хуршид Расулов, Халқ шоири Иқбол Мирзо ва шоира ушбу мавзу юзасидан суҳбатлашган.

 

«Хуршид Расулов самимий, очиқ ва истеъдодли санъаткор сифатида қўшиғи матнини ёзган шоир учун ҳам узр сўрадилар. Ва келгусида мени «Нега?» шеъримни қўшиқ қилиб айтиш ниятини билдирдилар. Шунингдек, мен тавсия қилган икки ижодкор талабанинг контракт пулини тўлаб беришларига ҳам келишилди», дейди шоира Гулжамол Асқарова. Шунингдек, шоира аризасини қайтариб олганини маълум қилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//