Жамият
2022 йил иккини чораги якуний натижалари бўйича Ахборот ва киберхавфсизлик таъминлангани бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари рейтингида Адлия вазирлиги биринчи ўринни эгаллади. Рейтинг «Киберхавфсизлик маркази» ДУК томонидан тузилган.
Баҳолаш «Киберхавфсизлик маркази»нинг ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланган.
Ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати бўйича юқори рейтинги (топ 10) ташкилотлар:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – 97,3 балл;
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки - 97 балл;
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси – 95,2 балл;
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси – 95,1 балл;
5. «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки – 95,1 балл;
6. Фарғона вилояти ҳокимлиги – 94,6 балл;
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги – 92,6 балл;
8. Навоий кон-металлургия комбинати – 92,3 балл;
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги – 91,9 балл;
10. Наманган вилояти ҳокимлиги – 91,7 балл.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77833
Жамият
56766
Жамият
55997
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ