Маданият
Куни кеча Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти универитети докторанти Гулрухсор Эргашева, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети доценти, педагогика фанлари номзоди Саодат Адилова ва MO‘TUL жамоаси (ТДЎТАУ) томонидан яратилган “Ўзбекона” (А2 даража) дарслиги нашр этилди.
Мазкур дарслик 2020 йилда чоп этилган “Ўзбекона” (А1 даража) дарслигининг давоми бўлиб, у ўзбек тилини хорижий тил сифатида ўрганувчиларга мўлжаллангандир. Дарсликни яратишда чет тилни эгаллашнинг халқаро миқёсда эътироф этилган меъёрларига амал қилинди.
Дарсликдан ўрин олган материалларнинг замонавийлиги, дизайннинг ўзига хослиги миллати, ёши, касби, қизиқишлари турлича бўлган ўрганувчиларнинг диққатини тортади, ўзбек тили ва маданиятини ўрганиш мотивациясини кучайтиради. Бу эса, ўз ўрнида, юртимизда ва хорижда ўзбек тилининг нуфузини янада орттириб бориш ишига хизмат қилади.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56811
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ