Жамият
Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги «Озод» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Мухторхон Дадахонов туман Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда.
Мазкур мурожаат ўрганилганда 1942 йилда туғилган ушбу фуқаро турли сабабларга кўра туғилганлик гувоҳномасини олмагани аниқланди.
Туман ФҲДЁ бўлими томонидан меҳнат фахрийсига аризасига мувофиқ биринчи марта туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси қайд этилди.
Маълумот ўрнида, Косонсой тумани ФҲДЁ бўлими томонидан жорий йилнинг олти ойи давомида 98 та никоҳ тузилганлиги ҳақида ва 515 та туғилиш каби далолатнома ёзувлари қайд этилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ