Маданият
Тошкент шаҳрида жойлашган Мирзо Улуғбек номидаги марказий истироҳат боғида 6 ва 7 август кунлари «Янгиамаркет» ҳунармандлар, рассомлар, гастро-ҳаваскорлар ва мусиқачиларнинг иккинчи фестивали бўлиб ўтади.
Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги кўмагида ҳамда EXPRESS 24 хизмати ҳамкорлигида ташкиллаштирилмоқда.
«Янгиамаркет» — янги форматдаги тадбир бўлиб, бизнес, маданият ва санъатнинг кўплаб соҳалари вакилларини ўзида жамлайди. Тадбир доирасида энг яхши ёш ва истиқболли дизайнерлар, ҳунармандлар, бастакорлар ва рассомлар, гастро-ҳаваскорлар ва ўз соҳасининг бошқа мутахассислари ўз ишларини тақдим этадилар.
Икки кунлик фестиваль дастурида Samocean (Самара дуэти), DIOR (Москва), Valeri (Тошкент), CОC (Тошкент) каби маҳаллий ва хорижий ёш ижодий гуруҳлар ўз мусиқий чиқишларини намойиш қиладилар.
Фестивалга ташриф буюрган меҳмонлар «Варим Кофе» қаҳвалари, «ЛИЛИЧА» чойлари ва «Тесто бй Замира» мазали таомларидан татиб кўришлари мумкин.
Маълумот учун, фестивалга кириш бепул.
Жаҳон
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
77611
Жамият
56654
Жамият
55857
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ