Сиёсат
Сенатнинг 29-ялпи мажлисида молия вазири ўринбосари Одилжон Исаков 1 июль ҳолатига умумий давлат қарзи 25,9 млрд долларни ташкил этаётганини маълум қилди.
«Шундан 23,2 млрд доллари давлат ташқи қарзи ҳисобланади. Бу асосан бюджетни қўллаб-қувватлаш, инфратузилма, саноат ва қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига йўналтирилган», — деди у.
Ташқи қарз йўналтирилган соҳалар:
– Бюджетни қўллаб-қувватлашга — $6 млрд;
– Ёқилғи-энергетика соҳасига — $5,6 млрд;
– Транспорт ва транспорт инфратузилмасига — $2,5 млрд;
– Қишлоқ ва сув хўжалигига — $2,4 млрд;
– Уй-жой коммунал хўжалигига — $2,2 млрд;
– Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга — $1,5 млрд;
– Кимё саноатига — $1,1 млрд;
– Таълим ва соғлиқни сақлашга — $700 млн;
– Бошқа стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларга — $1 млрд.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ