Ўзбекистон Тайван билан боғлиқ вазият тезроқ бартараф этилишига умид билдирмоқда

Сақлаш
16:25 / 04.08.2022 743 0

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Тайван атрофидаги вазиятнинг ривожланиши муносабати билан юзага келган кескинлик тезроқ бартараф этилишига умид билдирди. Бу ҳақида Дунё ААда тарқатилган расмий баёнотда қайд этилган.

 

«Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган меъёр ва тамойилларига мувофиқ, „ягона Хитой“ сиёсатини, ушбу мамлакатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини изчил қўллаб-қувватлайди», — дейилади хабарда.

 

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси 2 август куни кечга яқин расмий Хитой ўз ҳудуди деб ҳисоблайдиган Тайванга Хитой ҳукуматининг огоҳлантиришларига қарамай, Тайванга ташриф буюрганди. Унинг сўзларига кўра, Америка Конгресси делегациясининг Тайванга ташрифи ўзаро хавфсизлик, иқтисодий шериклик ва демократик бошқарувга қаратилган.

 

Хитой ташқи ишлар вазирлиги ташрифга кескин норозилик ва танқид билан жавоб қайтарди.

 

«Бу ягона Хитой тамойили ва учта Хитой-АҚШ қўшма коммюникелари қоидаларини жиддий бузиш, Хитой-АҚШ муносабатларининг сиёсий пойдеворига жиддий путур етказиш, Хитой суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўпол равишда бузишдир. Тайван бўғози ҳудудида тинчлик ва барқарорликка зарар етказиш, „Тайван мустақиллиги“ деб аталувчи учун кураш олиб бораётган сепаратист кучларга мутлақо нотўғри сигнал юборади», — деб таъкидлади Ташқи ишлар вазирлиги.

 

Хитой ушбу ташрифни кескин қоралади ва Америка томонига кескин норозилик билдирди. «Дунёда фақат битта Хитой бор, Тайван эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисмидир», — дейилади баёнотда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//