Ижтимоий тармоқдаги постлар йиғилган файл, фарзандини кутаётган ота-она, конвертдаги телефонлар – ижодий имтиҳонлар ҳарорати (фоторепортаж)

Сақлаш
15:23 / 04.08.2022 842 0

Шу кунларда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида бакалавриат таълим йўналишлари – кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакли бўйича 11 йўналиш доирасида ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда. Oyina.uz ана шу жараёнлардан фоторепортаж тайёрлади.

 

 

Университетда ҳозирги вақтда янги ташкил этилган йўналишлар билан бирга 17 та бакалавриат таълим йўналиши мавжуд бўлиб, бугун улардан 11 таси яъни бевосита журналистикага алоқадор бўлган йўналишлар бўйича оғзаки ва ёзма шаклда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиляпти.

 

 

Абитуриентлар куннинг биринчи ярмида гуруҳларга бўлинган ҳолда ёзма ва куннинг иккинчи ярмида оғзаки (суҳбат) имтиҳонларни топширади.

 

 

Ижодий имтиҳонлар университет ташкил этилган илк йиллардан бери кириш имтиҳонларининг ажралмас қисми бўлиб, пандемия сабабли 2 йилдан буён ўтказилмаётган эди. 2 йиллик танаффусдан сўнг бу йил ижодий имтиҳонлар журналистика соҳаси бўйича таълим берувчи барча ОТМларига қайтарилди.

 

 

 

Шаффофликни таъминлаш мақсадида ижодий имтиҳонларга ҳайъат аъзолари сифатида таниқли журналистлар, кўзга кўринган медиа шахслари таклиф этилган бўлиб, улар ҳам суҳбат, ҳам ёзма (иншо) бўйича талабаликка даъвогарларнинг билим даражаларини баҳолаб беради.

 

 

Имтиҳон вақтида телефон, китоб каби ортиқча нарсалар олиб қолиниб, фақат ҳужжат билан киритилди.

 

 

Имтиҳонга кириб кетган фарзандини кутаётган она

 

 

Имтиҳон олди суҳбатлашиб турган ҳайъат аъзолари

 

 

Парталар оралаб жараённи назорат қилаётган кузатувчи

 

 

Интернет журналистика йўналишига топшираётган абитуриентнинг ҳужжатлар тўплами

 

 

Университет ҳовлисида яқинини имтиҳондан чиқишини кутаётган қизалоқ

 

 

Ичкаридаги жараённи видеомонитордан кузатиб турган йигит

 

 

 

 

Ёзма ижодий имтиҳон жараёнлари

 

 

 

 

Фото: Холида МУСУРМОНОВА

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//