Жамият
Кенгаш йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими А.Маврулов, Навоий вилоят ҳокими ўринбосари Я.Душанов, Кармана туман ҳокими, Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Ф.Самадов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилоят бўлими раҳбари А.Муқимовлар ҳамда туман Маънавият ва маърифат кенгаши аъзолари, корхона ва ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, соҳа вакиллари иштирок этди.
Кармана туман ҳокими, Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Ф.Самадов сўзга чиқди ва йиғилишда 2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар ҳамда тумандаги умумтаълим мактаблари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ва ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг 2021/2022 ўқув йилидаги фаолияти таҳлили ва ўқув йили якунлари бўйича амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи эшитилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими А.Маврулов сўзга чиқиб, Кармана туман ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар, келгусида бажарилиши лозим бўлган режалар бўйича фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Бундан ташқари, Навоий вилоят ҳокими ўринбосари Я.Душанов ўзининг соҳага оид таклиф ва фикрларини билдириб ўтди.
Иштирокчилар томонидан масъулларга савол ва таклифлар берилди. Берилган саволларга тўлиқ жавоб айтиб ўтилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ