ОТМга киритиб қўйиш ва ўқишни кўчириш бўйича жиноий ишлар фош этилди

Сақлаш
22:58 / 03.08.2022 849 0

Ўқишга киритиб қўйиш ва ўқишни кўчириш юзасидан жиноий ишлар аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.С. бошқа бир фуқаро Ф. ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиш учун фирибгарлик йўли билан 3 000 АҚШ долларини олаётган пайтда далиллар билан қўлга олинган.

 

Шу каби жиноятлардан яна бири Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда Ширин шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.М. бошқа бир фуқаро С. ни қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетда ўқиганлиги тўғрисида ҳужжат тайёрлаб ва уни Гулистон давлат университетига кўчириб беришни вада қилади, эвазига 1 500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Департамент ҳамда ДХХнинг Бекобод шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро И.Х. танишлари ёрдамида бошқа бир фуқаро Ж.нинг ўқишини қўшни Тожикистон Республикасидаги институтдан Тошкент молия институтига ўтказиб бериш эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 28, 211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//