Чўнтакка пул тушса бўлдими?

Сақлаш
15:35 / 03.08.2022 697 0

Аввало… пойтахтимиз маркази «Tashkent city»да шундай емакхона очилгани ҳақидаги хабарни ва унинг рост эканини тасдиқловчи ҳаёсиз суратлар эълон қилинганини эшитиб... астағфируллоҳ, дилимга: «Аждодларимиздан энг улуғ мерос бўлган имон-эътиқодимиз, миллий ўзига хосликларимиз, бу қадим юртимизнинг дунё афкор оммаси эътироф этган донишмандлари, уламолари хотирасига ва уларнинг хайрли ишларини давом эттиришга бел боғлаган ватандошларимизга ҳақорат бўлган айни режа кимдан чиқдию, унинг йўлларини ким очиб берди экан?» деган аччиқ савол ўтди. Алҳазар, яланғоч қиз ёки йигит баданининг турли жойларига қўйилган таомни тановул қилиш – инсон боласи ўз нафси (айни шайтон миниб олган нафси!)га қул бўлиб шу қадар тубан тушишини тасаввур этиш ҳам мушкул. Бу ишни башарият тарихи, инсоният асрлар давомида мисқол-мисқоллаб йиғиб, авлодларига қолдирган энг бебаҳо маънавий бойликларига, маданиятига нисбатан тажовуз, ҳақорат деса бўлади.

 

Дунё мамлакатлари ҳаётида инсониятни эзгуликка, тараққиётга, маънавий юксалиш, билимларни эгаллашга чорловчи, хайрли ишлар йўлини очувчи тажрибалар беҳисобку! «Нима бўлса ҳам, чўнтакка пул тушса бўлди», деб инсонийликнинг барча фазилатларини оёқости қилгувчи бунақа ноҳалол кирдикорлар йўлини қатъият билан тўсмоғимиз, уларнинг касридан жону жигарларимиз бўлган зурриётларимизни асрамоғимиз шарт.

 

Анзират она

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//