3 августда ерни яна магнит бўрони қоплайди

Сақлаш
14:47 / 03.08.2022 773 0

АҚШ Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси 3 августь куни Ерни магнит бўрони қоплаши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақида «МИр 24» хабар берди.

 

Маълум қилинишича, бўрон кучи G1 синфида, яъни хавфлилик даражаси паст бўлади. Бироқ, бундай ҳодисалар электр тармоқлари ва сунъий йўлдошларнинг ишлашига таъсир қилиши мумкин, шунингдек, Шимолий қутб атрофидаги ҳудудларда Шимол ёғдусини келтириб чиқариши мумкин.

 

Магнит бўронига қуёшдан ажралиб чиққан шамол оқими сабаб бўлмоқда. Бу кейинги 24-48 соат ичида геомагнит бўроннинг пайдо бўлиши учун шароит яратади. Қуёшда 31 июль куни C9.3 чақнаши содир бўлгани. C синфидаги чақнашлар кичик ва Ерга таъсир қилмайди, аммо олимлар уларни кузатишда давом этмоқда.

 

Магнит бўрони инсон организмига қандай таъсир қилиши мумкин?

 

Мутахассисларнинг фикрига кўра, магнит бўронлари, ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. 16 январда кутилаётган «қизил» даражадаги бўронлар ҳатто электр носозлиги ва алоқа муаммоларини келтириб чиқариши мумкин. Магнит бўронининг салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари қуйидагилар:

 

– бош айланиши ва бош оғриғи;

– уйқу бузилиши;

– диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;

– қон босимнинг бузилиши;

– сурункали касалликларнинг кучайиши;

– тана оғриғи, шунингдек, бўғимлардаги оғриқлар;

– иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниш;

– ҳолсизлик ҳисси.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//