Музейларда бир қатор камчилик ва муаммолар аниқланди

Сақлаш
22:24 / 02.08.2022 939 0

Жорий йилнинг 16-27 июль кунлари Термиз давлат музей қўриқхонасида сақланаётган ноёб ашёлар хатловдан ўтказилди ҳамда уларнинг сақланиши ва хавфсизлик ҳолати ўрганилди.

 

Қайд этилишича, жами бўлиб, Ишчи гуруҳ томонидан 1 450 дона экспонат кўриб чиқилди.

 

Термиз давлат музей қўриқхонаси ва унинг таркибидаги филиал ва бўлимларида 2021 йил учун топширилган статистик маълумотларга кўра жами 71 801 та музей ашёлар мавжуд бўлиб, уларнинг 62 117 таси асосий фонд, 9684 таси илмий ёрдамчи фондидаги ашёлар ҳисобланади. Ушбу ашёларнинг жами 26 753 донаси, шундан ҳисобот йилида 7 389 та ашёлар илмий инвентаризациядан ўтган деб акс этилган бўлсада, музей ходимлари томонидан далолатномалар расмийлаштирилмаган. Шу билан бирга, умумий ишлар бўйича директор ўринбосари ва музейнинг бош сақловчиси маълумотига кўра статистик маълумотлар нотўғри қилиб ҳисобот топширилган, аслида музейда жами 62 117 та экспонатлар мавжуд.

 

Ўрганишлар давомида музейда сақланаётган ва кирим дафтарида қайд этилган экспонатларда камомадлар аниқланди ва ҳужжат юритишда камчиликлар топилди.

 

Ишчи гуруҳ томонидан Термиз давлат музей-қўриқхонасида олиб борилган ўрганиш давомида аниқланган бир қатор камчилик ва муаммолар бўйича расмийлаштирилган далолатнома тегишли ҳужжатлар билан биргаликда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун юборилди.

 

Шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси бошчилигидаги Ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи ва Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида сақланаётган ноёб ашёлар хатловдан ўтказилди ҳамда уларнинг сақланиши ва хавфсизлик ҳолати ўрганилди. Ўрганиш ишлари давомида аниқланган бир қатор камчилик ва муаммолар бўйича расмийлаштирилган далолатнома тегишли ҳужжатлар билан биргаликда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун юборилди.

 

Айни вақтда Маданий мерос агентлиги мутахассислари томонидан етказилган зарар миқдорини аниқлаш бўйича иш олиб борилмоқда. Бу бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//