Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 июлдаги «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларида кўп йиллар ҳалол ва самарали меҳнат қилган юртдошларимиз «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирлаб келинмоқда.
Республика Маънавият ва маърифат марказида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи, тарих фанлари номзоди Бўри Қодировга I даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Бўри Қодиров бутун фаолиятини таълим-тарбия, маънавият ва маърифатга бағишлаган. Термиз ва Шеробод академик лицейи директори, Термиз давлат университети, Тошкент давлат педагогика университети, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўқитувчи, кафедра мудири, илмий бўлим бошлиғи каби лавозимларда ишлаган. Кейинги йиллардаги фаолиятини эса Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти билан боғлаган.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ