Маданият
Бош прокуратура, ДХХ ва Маданий мерос агентлиги иштирокида ўтказилган ўрганишлар натижасида Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани масъул мансабдор шахслари томонидан маданий мерос объекти уй-жой қуриш учун ноқонуний бериб юборилгани аниқланди.
Оқибатда объектга жиддий зарар етказилган.
Жумладан, маданий мерос ёдгорлиги ҳисобланган Янгиқўрғон тумани «Гаистон» маҳалласида жойлашган «Гаистонтепа» археология ёдгорлигига оид ҳужжатлар туман кадастр ва қурилиш бўлими бошлиқлари томонидан қонунчилик талабларига зид равишда ер участкаларини бериш масаласини кўриб чиқувчи комиссияга тақдим этилган ва ушбу ҳудуд ноқонуний равишда фуқароларга дала ҳовли қуриш учун ажратилган.
Оқибатда, «Гаистонтепа» археология ёдгорлиги 2020-2021 йиллар давомида фуқаро З.М. томонидан бузиб ташланиб, ўрнига уй-жой қурилган. Натижада тарихий объектга 80 млрд. сўм жиддий зарар етказилган.
Текшириш натижасига кўра жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Шухрат Турсунбаев
12:01 / 01.01.1970
Археология объектлари "Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунга мувофиқ Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилган бўлиши керак. Аммо кўп йиллардан буён бу масала очиқ қолаяпти. Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш бўйича бошқарув тизимини такомиллаштириш зарур. Назорат масаласида ҳам ишлар етарли эмас, агар 7 мингдан ортиқ маданий мерос объектлари бўлса шуларнинг ярми археологияга оид объектлар, улар чул зоналарида, аҳоли пунктлари ичида, тоғли ҳудудларда бўлиши мумкин ва назорат қилиш анча қийин. Шу туфайли қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб, маҳаллий давлат органлари ваколатларини кучайтириш керак. Кўп ҳолатларда юқорида келтирилган ҳолат буйича маҳаллий давлат органлари беҳабар қолишади. Объектларнинг теграларини ураш, муҳофаза зоналарини ажратиш лозим.