Жамият
Молия вазирлиги қишлоқ хўжалиги техникаларини кредит ёки лизинг шартлари асосида харид қилиш учун тижорат банкларига 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдорида маблағларни депозитга жойлаштиради.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникалари хариди учун 10 йилгача бўлган муддатга 10 фоиз ставкада миллий валютада кредитлар берилади. Бу ҳақда Президентнинг «Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил этишни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Маълум бўлишича, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарини Чирчиқ шаҳрида ташкил қилинаётган қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерига кўчириш, уларни жойлаштириш, қурилиш ишларини жадаллаштириш, маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасида кооперация тизимини кучайтириш, техникаларга сервис хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш ҳамда илм-фан билан ишлаб чиқаришни уйғунлаштириш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини янада ривожлантириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилади.
Хусусан, Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда 2022 йилда қишлоқ хўжалиги техникаларини кредит ёки лизинг шартлари асосида харид қилиш учун тижорат банкларига 10 йил муддатга 7 фоиз ставкада 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги миллий валютадаги маблағларни депозитга жойлаштиради.
Бунда тижорат банклари Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган ресурслар ҳисобидан қишлоқ хўжалиги техникалари харидорларига кредитларни (лизингни) 2 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, 10 йилгача бўлган муддатга 10 фоиз ставкада миллий валютада ажратади.
Шунингдек, ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс томонидан исталган хўжалик субъектларидан ҳеч қандай чекловларсиз, рақобат асосида қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш имконияти яратилади. Молия вазирлиги қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилишга ажратиладиган кредитлар учун маблағлар ажратишда тижорат банкларига қўйиладиган мувофиқлик мезонларини белгилайди.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ